Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Конор МакГрегорга нима бўлди?

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

У шуьбҳали пост қолдирди.

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор МакГрегор ижтимоий тармоққа пост жойлаштирди, унда жароҳатлар машғулотлар интенсивлигига таъсир этиши ҳақида гапирилган. Кўпчилик мутахассислар Конор бу пости билан Чендлер билан жанги жароҳат туфайли бўлмаслигига билвосита шама қилган деб гумон қилишмоқда.

"Машғулотларингиз қанчалик шиддатли бўлса, шунча кўп жароҳат оласиз. Аксинча, машғулотингиз қанчалик енгил бўлса, жароҳатлар шунчалик кам бўлади. Шу боис мувозанатда ишлаш керак", - дейди МакГрегор.

Эслатиб ўтамиз, Конор МакГрегор(22-6)нинг Майкл Чендлер(23-8) билан жанги 29 июнь куни "UFC 303" турнирида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ