Конор МакГрегорнинг навбатдаги рақиби деярли аниқ бўлди
UFC президенти Дана Уайт ирландиялик Конор МакГрегорнинг навбатдаги рақиби ким бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Биз ҳали ҳеч нарса қилганимиз йўқ. Шунинг учун, нима бўлиши ёки бўлмаслиги мумкинлиги ҳақида гапиришни хоҳламайман. Aммо бизда Серроне варианти бор.
МакГрегор рейтингининг учинчи поғонасида Дональд Серроне эса бешинчи рақам остида қайд этилган. Мазкур жанг енгил вазнда ўтказилиши керак. Лас-Вегас бунга мезбонлик қилади.
Aввалроқ, 31 ёшли ирландиялик 2020-йил 18-январ куни октагонга қайтишига шаъма қилганди.
Фикрлар