Конорда янгиликлар бор шекилли...

UFC президенти Дана Уайт икки дивизионда собиқ чемпион Конор МакГрегор ҳақида гапириб, яқин орада у билан боғлиқ янгиликларни ваъда қилди.

Бугун биз Конор билан гаплашдик. Тез орада у ҳақида янгиликларга эга бўласиз", - деб Уайтнинг сўзларини келтирмоқда talkSPORT.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июнь ойида Конор АҚШ вакили Майкл Чендлерга қарши октагонга чиқиши керак эди, бироқ МакГрегор оёғидан олган жароҳати туфайли жанг бекор қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!