“Кореялик махлуқ” Англияга келмоқда

“Эвертон” Хитой чемпионатида “Пекин Гоань” шарафини ҳимоя қилаётган Ким Мин Джени оладиган бўлди.

Жанубий Корея терма жамоаси ҳимоячиси учун инглизлар кўпи билан 5 миллион евро тўлайди. Ким Мин Дженинг бўйича икки метрга яқин бўлгани учун унга мухлислар “кореялик махлуқ” деб лақаб қўйишган.

2017 йилдан буён миллий терма жамоа сафида тўп сураётган 23 ёшли ҳимоячи 30 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол уришга ҳам эришган.

  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)