Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Коутиньо Неймар билан бирга ўйнайди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Икки юлдуз бирлашди

Ҳужумкор яримҳимоячи Филиппе Коутиньо ўзининг навбатдаги жамоасини топди. 34 ёшли футболчи фаолиятини «Сантос» клубида давом эттиради. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. Унга кўра, томонлар жорий йил охиригача мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришган. Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси «Сантос» сафига эркин агент сифатида қўшилади.

Коутиньо февраль ойида «Васко да Гама»ни тарк этганидан сўнг клубсиз қолган эди. У Европадаги фаолияти давомида бир қатор йирик жамоалар шарафини ҳимоя қилди: миланлик «Интер», «Эспаньол», «Ливерпуль», «Барселона», «Бавария» ва «Астон Вилла» таркибида майдонга тушган.

«Сантос»да Филиппе Коутиньо ўзининг кўп йиллик дўсти Неймар билан яна бир жамоада тўп суриш имкониятига эга бўлади. Икки футболчи ёшлар терма жамоаси сафида бирга ўйнаган даврларидан бери таниш.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ