Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Криштиану Роналду январда "Ан-Наср"дан кетади

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Кутилмаган вазият юзага келди

Саудиялик машҳур журналист ва инсайдер Сауд Ас-Сарами «Ан-Наср» клубининг португалиялик юлдузи Криштиану Роналдунинг келажаги бўйича маълумот берди. 

Ас-Сарамининг таъкидлашича, Роналду эндиликда жамоа учун етакчи эмас, аксинча, юкқа айланиб бормоқда.

- Криштиану ўз имкониятларини деярли тўлиқ ишлатиб бўлган футболчига айланди ва ҳозир  «Ан-Наср» учун оғир юк ҳисобланади. Менинг фикримча, Роналду январь ойида клубни тарк этади, — деган Ас-Сарами Al-Arabiya FM радиоканали эфирида.

Эслатиб ўтамиз, «Ан-Наср» Осиё Элит Чемпионлар лигасида омадсиз старт олди. Саудия Арабистони чемпионлари сафарда Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал-Айн» жамоасига йирик — 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Криштиану Роналду 2023 йил 1 январь куни расман Саудиянинг «Ан-Наср» клубига ўтган эди. Шу вақт мобайнида португалиялик ҳужумчи барча мусобақалар доирасида 156 та ўйин ўтказиб, 132 та гол урди ва 23 та голли пас берди.

У «Ан-Наср» таркибида 2023 йилда клублар ўртасидаги Араб чемпионлари кубогини қўлга киритди, шунингдек, 2025/2026 йилги мавсумда Саудия Про-лигаси чемпиони бўлишга ҳисса қўшди. Бундан ташқари, Роналду бир мавсумда энг кўп гол урган футболчи сифатида лига рекордини ўрнатди (35 та гол) ва чемпионат доирасида «Ан-Наср» тарихидаги энг самарали тўпурарга айланди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ