Криштиану Роналду: Бу менинг турнирим

"Ювентус" Криштиану Роналду "Байер"га қарши (2:0) ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

- Бу менинг турнирим, уни яхши кўраман ва бунда ўйнаш ёқади. Лекинг асосийси бу жамоа. Иккинчи таймда яхши ҳаракат қилдик ҳамда 2 та гол урдик.

Биз гуруҳни мағлубиятсиз якунладик. Ютуқларимиздан мамнунмиз ва келажжакка ишонч билан қараймиз.

Плей-офф баҳслари қийин кечади. Биз қийин гуруҳга тушгандик ва кучли жамоалар билан ўйнадик. Энди эса кейинги босқичда ким билан тўқнаш келишимизни кутамиз, - деди Роналду.