Кристина Младенович ўз уйида гольф ўйнади

Франциялик теннисчи Кристина Младенович коронавирус пандемияси сабаб вужудга келган карантин ҳолатида ўз вақтини мароқли ўтказмоқда.

Кристина ўз уйида гольф ўйнаш йўлини топди. У уй зинасининг юқорисига чиқиб, қуйида сув тўлдирилган финжонга коптокни жойлашга ҳаракат қилди ва икки уринишда ўз мақсадига етди.

Эслатиб ўтамиз, теннис мусобақалари жорий йилнинг июнь ойига қадар ўтказилмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!