Кшиштоф Пёнтек "Женоа"га қайтмоқда
Польшалик ҳужумчи Кшиштоф Пёнтек “Женоа”га қайтишга яқин турибди. Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра, у кеча генуяликлар сафида тиббий кўрикдан ўтган.
“Женоа” Пёнтекни “Герта”дан мавсум охиригача ижарага олмоқчи. Агар “Женоа” А Серияда қолишни уддаласа, кейинчалик Кшиштофнинг трансферини тўлиқ сотиб олиши мумкин.
Таъкидлаш керакки, Пёнтек айнан “Женоа”даги фаолияти билан машҳур бўлган. Шундан сўнг у “Милан”га кўчиб ўтди, аммо у ерда унинг омади келмади. Сўнгра “россонерилар” уни “Герта”га сотиб юборди.
Фикрлар