Кубарси: "Ҳамма Мбаппе қандай ўйнашини билади"
Испания терма жамоаси ҳимоячиси Пау Кубарси журналистлар билан суҳбатда 2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финали олдидан Францияга қарши баҳс ҳақида фикр билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Килиан Мбаппега қарши ўйнаш унга қўрқинчли туюлмайди, чунки барча унинг услубини яхши билади. Кубарси таъкидлашича, Мбаппе майдонда фаол кўринмай қолган пайтда ҳам бир лаҳзада ўйин тақдирини ўзгартиришга қодир.
«У ўзига хос футболчи, худди Ламин Ямаль каби. Мбаппега қарши 90 дақиқанинг ҳар бир сониясида ҳушёр бўлиб ўйнаш керак», — деди Кубарси.
Эслатиб ўтамиз, Испания ва Франция ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финали баҳси 14 июль куни Тошкент вақти билан соат 23:59да старт олади.

Фикрлар