Куч бирликда!
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида таэквондо WT бўйича нуфузли халқаро турнир ўзбекистонлик спортчилар ғалабаси билан якунланди.
Ушбу мусобақада дунёнинг ўнга яқин мамлакатидан келган юз нафардан ортиқ спортчилар ғолиблик учун куч синашди.
Халқаро турнирда мамлакатимиз шарафини “Торнадо” клубининг Аҳрор Асроров мураббийлигидаги “Муҳаммадзиё” жамоаси ва Абдураҳмон Хўжабеков устозлигидаги “Гранд Мастер” клуби вакиллари ҳимоя қилди.
Мусобақада турли ёш тоифаларида беллашувлар ташкил этилган бўлса-да, ғолиблар умумжамоа ҳисобида аниқланди. Унга кўра, “Муҳаммадзиё” ва “Гранд Мастер” таэквондочилари ўз салоҳиятларини намойиш этиб, барча рақибларини ортда қолдирдилар.
Халқаро турнирда “Муҳаммадзиё” жамоаси номидан Аҳрор Асроров ва Ирода Ўсарованинг қуйидаги шогирдлари даянгга чиқди.
КИЧИК БОЛАЛАР ВА ҚИЗЛАР:
Халилхўжаева Зарнигор
Халилхўжаев Имрон
Қаюмхўжаев Дониёр
Қаюмхўжаева Ширин
КАДЕТЛАР:
Абдувасидов Абдуазиз
Йўлдошев Бобур
Низомов Одилжон
Раҳимов Қудратжон
Мирмуҳаммедов Мирзиёд
Расулов Абдураҳмон
Ризаев Мустафо
Камалова Рисолат
Равшанбаева Чарос
ЮНИОРЛАР:
Солиҳов Аҳмаджон
Мирзакаримов Улуғбек
Равшанбоев Бунёд
Аъзамова Нурзода
Худойқулова Маржона
“Гранд Мастер” жамоаси номидан Абруҳамон Хўжабековнинг шогирдлари ғалабага ҳисса қўшди.
КИЧИК БОЛАЛАР:
Муҳиддинов Ҳумоюн
Ғофуров Тоҳир
ЮНИОРЛАР:
Рустамов Козим
Ирисбоев Жавоҳир
Ўткурова Омина
Омельченко Мирослава
Мусобақада юқори техникаси билан ажралиб турган спортчилар Солиҳов Аҳмад, Аъзамова Нурзода, Расулов Абдураҳмон, Рустамов Козим, Омельченко Мирославанинг маҳорати алоҳида эътироф этилди.
- Ушбу халқаро турнирга пухта тайёргарлик кўрганимиз ўз самарасини берди. Беллашувларда мезбонлардан ташқари, тожикистонлик ва қирғизистонлик таэквондочилар жиддий рақобат кўрсатди.
Энг муҳими, шогирдларимиз халқаро миқёсдаги турнирларда қатнашиш бўйича тажриба орттирди ва ўз тайёргарликларини синовдан ўтказиб олди. Олдинда ҳали маҳаллий ва халқаро мусобақалар кўп. Уларда ҳам яхши натижалар учун курашамиз. Асосий мақсадимиз эса навқирон авлодни соғлом ва ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишларига ёрдам бериш, - деди “Муҳаммадзиё” жамоаси бош мураббийи Аҳрор Асроров.
Ўзбекистон таэквондочилари 11 октябрь куни Тошкентга қайтиб келди.
Фикрлар