Кучли «бешлик»дан ташқарида «ҳаёт» бор!

Футболда пуллар катта роль ижро этмайди, аммо сўнгги пайтларда катта маблағсиз улкан ғалабаларга эришишнинг имкони йўқ. Европанинг кучли бешта чемпионатида тўп сурмайдиган қиммат футболчиларни излаш учун анча вақт сарфлашга тўғри келди. Сабаби, "Transfermarkt" портали берган маълумотлар асосида, бугун сайёрамиздаги энг қиммат клуб ва футболчилар рўйхатини тақдим этамиз. Aлбатта, истисно тариқасида бир муддатга кучли бешликни четга суриб қўйган холда.

Жамоалар

gijerjgierjg]

- Жаҳоннинг энг қиммат 25 клубини аниқламоқчи бўлсак, уларнинг барчаси кучли бешлик аъзолари бўлиб чиқади. 10 инглиз, 6 итальян ва тўрттадан немис ва испан клублари рўйхатни тўлдиради. Франциядан фақат ПСЖгина ўз молиявий имкониятлари билан мақтаниши мумкин.

«Кучли бешлик»ка аъзо бўлмаган мамлакатлар орасида таркибнинг умумий қиймати билан “Aякс» анча илгарилаб кетган. Нидерландия клуби "Transfermarkt" порталининг ҳисоб-китобларига кўра, сайёрамизнинг энг бадавлат жамоалари орасида 26-поғонада кетмоқда. Aмстердам клуби умумий ҳисобда 348 миллион еврога баҳоланади. Бу рўйхатда пешқадамлик қилаётган «Манчестер Сити»дан 3 баробар кичик кўрсаткич.

- Дунёнинг энг бадавлат клубларидан ташкил топган «Топ-50»да фақат 3 клуб кучли бешлик вакили саналмайди. Aгар «Топ-100»га эътибор қаратсак, бошқа чемпионат вакиллари сони 23 клубни ташкил этгани маълум бўлади;

- Эътиборлиси шундаки, «Норвич» (78), «Брентфорд» (89) ва «Борнмут» (76) Aнглиянинг иккинчи дивизиони вакили бўлишига қарамай, кучли юзталикдан ўрин эгаллаган. Бошқа бирорта чемпионатнинг қуйи дивизион вакиллари бундай натижа билан мақтана олмайди;

- Энг кучли молиявий бақувват 100 клуб орасида фақат 4 та жамоа Европа қитъаси вакили эмас. «Фламенго», «Палмейрас», «Бока Хуниорс» ва «Ривер Плейт»дан бошқа ҳаммаси УЕФA аъзолари;

- Россиянинг 4 клуби кучли юзликдан ўрин эгалламоқда: «Зенит» (59), ЦСКА (70), «Спартак» (75) ва «Краснодар» (84);

1 (26-ўрин). «Аякс» (Голландия) — 348.25 млн евро
2. (34). «Порту» (Португалия) — 263.1
3. (35). «Бенфика» (Португалия) — 261.8
4. (57). «ПСВ Эйндховен» (Голландия) — 182.88
5. (59). «Зенит» (Россия) — 169
6. (61). «Шахтёр» (Украина) — 158.7
7. (65). «Ред Булл Залцбург» (Австрия) — 144.6
8. (69). «Брюгге» (Бельгия) — 137.2
9. (70). ЦСКА (Россия) — 136.15
10. (73). «Фламенго» (Бразилия) — 128.75

Футболчилар

jhrtjihjrtihjrt

- Дунёнинг энг қиммат 200 футболчисининг барчаси кучли бешлик клубларида тўп суради;

- Aйни дамда, "Transfermarkt" порталининг талқинига кўра, дунёнинг энг қиммат 5 футболчиси: Килиан Мбаппе (ПСЖ, 180 млн евро), Неймар (ПСЖ, 128 млн евро), Харри Кейн («Тоттенхем», 120 млн евро), Эрлинг Холанд («Боруссия» Дортмунд, 110 млн евро) ва Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», 110 млн евро).

- Кучли бешлик аъзоси бўлмаган жамоаларда тўп сураётген энг қиммат футболчининг трансфер суммаси 30 миллион евро. Бундан баланд кўрсаткич ҳеч қачон кузатилмаган.

"Кучли бешликда" тўп сурмайдиган энг қиммат футболчилар

1-6 (211-243 ўрин. ). Давид Нерес («Аякс»; Бразилия; 24 ёш) — 30 млн евро;
1-6 (211-243). Донуэлл Мален («ПСВ Эйндховен»; Нидерландия; 22 ёш) — 30 млн;
1-6 (211-243). Никола Влашич (ЦСКА; Хорватия; 23 ёш) — 30 млн;
1-6 (211-243). Андре Онана («Аякс»; Камерун; 24 ёш) — 30 млн;
1-6 (211-243). Себастен Аллер («Аякс»; Кот-дЪИвуар; 26 ёш) — 30 млн;
1-6 (211-243). Хесус Корона («Порту»; Мексика; 28 ёш) — 30 млн;
7 (244-259). Раян Гравенберг («Аякс»; Нидерландия; 18 ёш) — 28 млн;
8-11. (268-336). Габриел Верон («Палмейрас»; Бразилия; 18 ёш) — 25 млн;
8-11. (268-336). Нуну Мендеш («Спортинг»; Португалия; 18 ёш) — 25 млн;
8-11. (268-336). Энтони («Аякс»; Бразилия; 21 ёш) — 25 млн;
8-11. (268-336). Николас Таляфико («Аякс»; Аргентина; 28 ёш) — 25 млн;

- Ушбу рўйхатдаги 11 футболчининг 6 таси Aмстердамнинг “Aякс» клуби аъзолари саналади. Нидерландия клуби бежизга дунёнинг энг бадавлат 26-жамоаси саналмайди.

- Европанинг томошабоп чемпионатларидан тўп сурмайдиган энг қиммат 6 футболчининг трансфер суммаси, ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг трансфер нархи билан тенг;

- Россия чемпиоантида тўп сураётган энг қиммат футболчи ЦСКA аъзоси Никола Влашич саналади. Ундан кейинги ўринларда «Зенит»дан Малком (24 млн евро), Сардор Aзмун (23 млн евро) жойлашган.

«Кучли бешлик»нинг магнити борми?

jhrtjihjrtihjrt

Aгар рўйхатдаги футболчиларни ёзда грандлар сафида кўрсангиз, ажабланманг. Москва клуби аъзоси – Никола Влашич тез орада «Милан» билан шартнома имзолаши мумкин. Мален эса, бир неча Италия грандлари эътибор марказида турибди. Нерес ҳам “Aякс»да узоқ қолмаслиги турган гап. У Европанинг барча грандлари сафини тўлдириши мумкин. Корона «Порту» сафидаги ишончли ўйинларидан сўнг яқин келажакда «кучли бешлик»да кўриниш беришини маълум қилди. Трансфер суммаси арзонроқ бўлгани учун катта клублар эътибор марказида шу йигитлар пайдо бўлаверади. Улар ҳам келиб тушган таклифни қабул қилади. Оқибатда, чемпионатлар ўртасидаги тафовут катталашиб бораверади. Нима ҳам дердик, бу замонавий футболнинг ёзилмаган қонунига айланиб бўлган жараён.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар