Куманга кимлар керак?

Рональд Куман келганидан кейин “Барселона” бир гуруҳ футболчилар тарк этганига қарамай, каталонияликлар трансфер бозорида фаоллик кўрсатгани йўқ. Энди улар қишки трансферлар мавсуми учун тайёргарлик кўрмоқда.

“Барселона” мутасаддилари Куман талабига кўра, унинг ҳамюртлари – Жоржиньо Вейналдум ва Мемфис Депайни олиб келиши керак. Бундан ташқари, раҳбарияти клуб тарбияланувчиси Эрик Гарсияни “Манчестер Сити”дан ортга қайтармоқчи.

Мемфис Депай Каталонияга келишга розилиги берган. Вейналдум эса, “Ливерпуль” билан янги битим имзолаш арафасида турибди. “Шаҳарликлар”  “Барса” томонидан таклиф қилинган суммага Гарсияни қўйиб юборишга рози бўлмади.

Бу трансферларни амалга ошириш учун “Барселона” вакиллари трансфер сиёсатини қайта кўриб чиқиши керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!