Купердан ажойиб натижа
Ads

Шарқий Конференцияда пешқадамлик қилаётган "Тама-Бэй Лайтнинг" клуби бу тур сафарда Стэнли кубогининг амалдаги ғолиби - "Вашингтон Кэпиталз" жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган учрашувда овертаймда киритилган гол эвазига меҳмонлар 5:4 ҳисобида рақибдан устун келишди. Эътиборлиси, бу "Тапмпа-Бэй Лайтнинг" бош мураббийи Жон Купер учун фаолиятидаги 300-ғалаба бўлди. Мазкур натижани қайд этиш учун унга 500 ўйин етарли бўлди. Қайд этиш жоиз, Купер бундай натижага эришган 49-мураббийга айланди.

"Вашингтон" – "Тампа-Бэй" – 4:5 (1:0, 2:4, 1:0)

Шайбалар: 1:0 – 7 Эллер (Хагелин), 1:1 – 21 Кучеров (Хедман, Стэмкос), 1:2 – 22 Стэмкос ( Миллер), 1:3 – 26 Чирелли (Жозеф), 2:3 – 30 Хагелин (Эллер), 3:3 – 33 Оши (Карлсон, Овечкин), 3:4 – 35 Кучеров (Палат, Стэмкос), 4:4 – 59 Кузнецов (Оши, Бэкстрем), 4:5 – 63 Хедман (Гурде).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Temur Ochilov
21/03/2019 18:34
Odamlarni ustidan kulish bu. Sarlavhada yolg'on bo'lmasada. Lekin yolg'on narsaga ishontiradi

Минбар

Барча блоглар