Куртуа: "Барса" бу юлдузнинг қадрига етмаяпти
«Реал» (Мадрид) дарвозабони Тибо Куртуа «Барселона» ҳужумчиси Рафинья Диаснинг ўйинидан катта таассурот олганини маълум қилди.
Бразилиялик футболчи жорий мавсумда «Барселона» сафида ўтказган саккиз учрашувда 14 та гол уриб, яна уч бор ҳамжамоадошларига голли пас берди.
- Менга Рафинья жуда ёқади. Эҳтимол, уни етарлича қадрлашмаётгандир. У жамоаси учун жуда муҳим футболчи, кўп гол уради. Биз «эл-класико»да уни тўхтатишимиз керак, – дея Куртуа сўзларини келтиради Madrid Zone нашри.
«Барселона» ва «Реал» ўртасидаги навбатдаги тўқнашув 25 октябрь куни каталонияликлар майдонида бўлиб ўтади.
Ҳозирча Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа етти турдан сўнг 21 очко жамғариб, Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Қаймоқранглар» эса 15 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар