Куртуа: Бугун ажойиб финал бўлади

  • 18 декабрь, 2024, 15:50
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Реал Мадрид"нинг 32 ёшли дарвозабони Тибо Куртуа Мексиканинг "Пачука" клуби билан бўлиб ўтадиган "Қитъалараро кубок-2024" финалидан кутилмалари билан ўртоқлашди.

- Турли қитъа чемпионлари бир-бирига қарши ўйнаш имкониятига эга бўлиши ҳар доим муҳим. 2024 йилда ким энг яхши бўлишини аниқлаш учун ушбу қитъалараро турнирни ўтказиш тўғри қарор.

Бу ажойиб ҳодиса. Бироқ, тиғиз тақвим билан бу ўйинларни ташкил этиш ҳар доим ҳам осон эмас. Ҳаммамиз бу финални сабрсизлик билан кутамиз. Бу ўтган мавсумда қилган оғир меҳнатимиз учун мукофот.

"Пачука"нинг ўйин услуби Европа футболига қарама-қаршидир. Баъзида шиддат ўзгаради, баъзан қатъият ёки тактика ўзгаради. Шунинг учун бундай баҳсларни ҳар доим ёқимли. Ўйлайманки, бугун ажойиб финал бўлади, - дея Куртуа сўзларини келтирди "Mundo Deportivo".

Маълумот учун, жамоалар ўртасидаги беллашув бугун соат 22:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!