Куртуа: «Фаолиятимни «Реал»да якунламоқчиман»

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа жамоа билан шартномани узайтириш борасидаги саволга жавоб берди. Аввалроқ оммавий ахборот воситалари бельгиялик дарвозабон янги шартнома имзолаши ҳақида хабар берганди.

«Ҳа, шартномани узайтиришга яқин турибман. Фаолиятимни «Реал»да якунламоқчиман», — деди Куртуа.

Эслатиб ўтамиз, Тибо Куртуа 2018 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!