
Куртуа: Ҳамон тирикмиз
Тибо Куртуа "Реал"ни Чемпионлар лигаси фаворитларидан бири деб ҳисоблайди.
Чоршанба куни мадридликлар Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи сўнгги тури доирасида "Брест"га қарши ўйнайди. Жамоа айни дам 12 очко билан 16-ўринда бормоқда.
- Сизнингча, "Реал" бошқа топ жамоалар каби қийинчиликка дуч келмоқдами?
- Доим балансда бўлиш учун кўпроқ меҳнат қилиш керак. Бир неча ўйинда мағлуб бўлганимизга қарамай, ҳамон тирикмиз ва Европанинг энг кучли жамоаларини мағлуб этишга қодир эканлигимизга ишонамиз.
- Кучли саккизликка кириш қийин бўлади, аммо бизда ҳали ўйинлар бор. Чемпионлар лигаси қийин турнир. Шубҳаларга қарамай, биз энди фаворитлардан бири эмасмиз, деб ўйламайман.
Фикрлар