Кутилмаган трансфер: “Барселона” Холандни оладиган бўлди

“Барселона” раҳбарияти “Манчестер Сити”нинг тўпурар ҳужумчиси Эрлинг Холандни трансфер қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

90min нашрининг хабар беришича, норвегиялик тўпурарнинг трансфер нархи 2025 йилнинг ёзида ҳозиргидан анча пасаяди.

Шартномага кўра, 2025 йилнинг ёзида Холандни 175 миллион еврога харид қилиш имкони туғилади. Каталонияликлар бундан фойдаланиб, ўйинчини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради.

“Манчестер Сити” ҳам энг зўр тўпурарини ўз сафида сақлаб қолиш учун курашмоқда. Клуб 23 ёшли форвардга ҳафтасига 600 минг фунт маош кўрсатилган янги битим тайёрлаяпти.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию