Кутилмаган трансфер Моуриньо босими билан амалга ошди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» Мадрид клуби «Леванте» жамоаси ҳужумчиси Карлос Эспини ўз сафларига қўшиб олганини расман эълон қилди. Бу ҳақда мадридликлар расмий сайти орқали маълум қилди.

Журналист Аранча Родригес хабарига кўра, 21 ёшли форвардни олиш ташаббуси бевосита жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньодан чиққан. Португалиялик мутахассис Эспи ҳақида клуб раҳбариятига алоҳида маълумот берганидан сўнг, трансфер бўйича музокаралар бошланган.

Маълумотларга қараганда, «Реал» футболчининг «Леванте» билан тузган шартномасида кўрсатилган 25 миллион евро миқдоридаги тўлов бандини ишга туширган. 

Шундан сўнг мадридликлар испаниялик ҳужумчи билан шахсий шартномага тезда келишиб олган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!