Кутилмаган хабар: Неймар энди ўйнамайди!

  • 17 январь, 10:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Ал-Ҳилол” жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш жамоанинг 32 ёшли машҳур футболчиси Неймарни Саудия Арабистони чемпионатининг иккинчи қисми учун рўйхатдан ўтказмаслигини маълум қилди.

Португалиялик мутахассис ўз қарорини Неймарнинг ўйинида пасайиш юз бергани билан изоҳлади.

  • Неймар чемпионат қайдномасига киритилмайди. У фақат Осиё Чемпионлар лигасида тўп тепиши мумкин. Саудия Арабистони чемпионати дунёда энг кучли лигалардан. “Ал-Ҳилол”нинг ҳар қандай ўйинчиси Европанинг исталган клубида ўйнашга қодир. Неймар энди биз кўришга кўникиб қолган даражани кўрсата олмайди. Афсуски, вазият у учун жуда оғир ҳолатга келди, - деди Жоржу Жезуш.

Неймар 2023 йилнинг октябрида тиззасидан оғир жароҳат олиб, бир йил давомида саломатлигини тиклади. Бироқ ўтган йилнинг кузида майдонга қайтганидан кейин иккита учрашувда атиги 42 дақиқа ўйнади холос. Чемпионлар лигаси доирасида “Истиқлол” билан бўлган ўйинда яна шикастланди ва ўшандан бери майдонда кўриниш бергани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!