Кутилмаган ечим! Мухаммад Салоҳга Англия суперклубида иш бор
«Ливерпуль» таркибини тарк этган ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ Англия премьер-лигасида қолишни маъқул кўрса, Лондоннинг «Челси» клубига ўтиши мумкин.
Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Манбага кўра, агар Салоҳ карьерасини Англиянинг ўзида давом эттиришга қарор қилса, Лондон клубидан тушадиган ҳар қандай таклиф унинг учун асосий вариант сифатида кўрилади.
Шу билан бирга, ҳужумчига Туркиянинг «Бешиктош», «Фенербаҳче» ва «Галатасарой» жамоаларидан ҳам жозибадор таклифлар келиб тушгани айтилмоқда. Қизиғи шундаки, Саудия Арабистони клубларининг таклифлари молиявий жиҳатдан энг юқори вариант эмас.
Муҳаммад Салоҳ учун «Челси» таниш жамоа — у бу клуб шарафини 2014–2016 йилларда ҳимоя қилган.
Мисрлик футболчи 2017 йилдан «Ливерпуль» таркибида тўққиз мавсум ўйнаб, жамоа билан биргаликда Чемпионлар лигаси, Англия премьер-лигаси, Англия кубоги ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритди. Ўтган мавсумда мисрлик футболчи 41 учрашувда майдонга тушиб, 12 гол урди ва 10 голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали 34 ёшли Салоҳни 22 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Яқинда у эркин агент мақомини қўлга киритди.

Фикрлар