Ла Лига

Хабарингиз бор бундан аввалроқ Испания футбол федерацияси Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган “Барселона” ҳамда “Реал” жамоалари баҳсини 18 декабрга кўчирганлиги ҳақида маълум қилган эди.

Бироқ, Ла Лига раҳбарияти ҳамон ўзи таклиф қилган 4 декабрь санасини илгари сурмоқда. Уларнинг сўзларига кўра айнан 4 декабрь санаси кўпроқ моддий томондан фойдали бўлади.

AS нашри тарқатган хабарга кўра Ла Лига ушбу масала юзасидан Испания футбол федерациясининг чиқарган қарори юзасидан миллий спорт қўмитасига аппеляция бермоқчи.

Маълумот учун, “Барселона” – “Реал” учрашуви тақвимга кўра 26 октябрь куни ўтказилиши лозим эди. Бироқ, Каталониядаги намойишлар сабаб ўйин санаси кўчирилди.