Превью. "Бунёдкор" - "Пахтакор"

  • 13 Jun 20:34
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ажойиб ўтган ФИФА кунларидан кейин Суперлиганинг 12-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Пахтакор" баҳси бўлиб ўтади..

Tecno

"Пойтахт дербиси" ҳамиша кескин тўқнашувларга бой тарзда ўтади. Ҳозиргача ўтказилган 38 беллашувнинг 15тасида "Шерлар" ғолиб бўлган. 9та баҳсда дуранг ва 14 ўйинда "қалдирғочлар" ғалабаси кузатилган. "Пахтакор" 50 тўп киритиб, 45 гол ўтказиб юборган. Жамоалар ўртасидаги энг йирик натижа 2020 йилнинг биринчи даврасида кузатилиб, унда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ютуққа эришган.

"Бунёдкор" майдонида кечган беллашувларда "қалдирғочлар"да 10 та, "шерлар"да эса 6 та ғалаба бор. Тўплар нисбати: 32 - 23.

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 14 июнь, шанба куни соат 20:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!