Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Лацио" футболчиси жиддий жароҳат олди

У қўлтиқ таёқда стадионни тарк этди.

“Лацио” ҳимоячиси Луис Фелипе кеча “Фрозиноне”га (1:0) қарши ўтказилган ўртоқлик баҳсида жароҳат олди.

23 ёшли бразилиялик футболчи учрашувнинг 8-дақиқасидаёқ тўпиғидан жароҳат олиб майдонни тарк этди. Ўйиндан сўнг у стадионни қўлтиқ таёқда тарк этди. Унинг жароҳати қай даражада экани бугун ўтказиладиган тиббик текширувлардан сўнг маълум бўлади.

Луис Фелипе ўтган мавсум А Серияда 23 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ