Лебедев фаолиятини якунланганлигини эълон қилди
Биринчи оғир вазн оифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Денис Лебедев профессионал боксдаги фаолияти якунланганлигини эълон қилди.
"Фаолиятимни давом эттиришдан маъно кўрмаяпман. Одамлар куладими ёки Eмельяненко - Кокляев каби жанг ўтказишим керакми? Мен ўзимни бундай жангларда кўрмаяпман. Менда бошқа ишим ҳам бор. Энди барча диққат эътиборимни шу ишга қаратаман," - деди Лебедев.
Эслатиб ўтамиз, Лебедев ёзда фаолиятини якунлаган эди, аммо Табисо Мчануга қарши жанг қилиш учун Лебедев фаолиятини тиклаган эди. Россиялик боксчи Красноярскда бўлиб ўтган марказий жангда Мчануга, ҳакамларнинг қарорига кўра ютқазиб қўйди.
Фикрлар