Легионерларимиз. Ахмедовнинг жамоаси ғалабани қўлдан бой берди
Бугун Хитой Супер лигасида 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” бу турни сафарда “Чунцин Лифан” жамоасига қарши ўтказди.
52-дақиқада Хе Гуаннинг голидан сўнг ҳисобни очган шанхайликлар ўйиннинг ҳакам томонидан қўшиб берилган тўртинчи дақиқасида ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишди. Натижада Андре Виллаш-Боаш жамоаси икки очкодан маҳрум бўлди. Ҳамюртимиз эса ўйинни тўлиқ ўтказди.
- Легионерларимиз. Жепаров тўп сурадиган «Сепахон» ғалабали юришини давом эттирмоқда
- Легионерларимиз. Ғофуров жамоаси яна мағлуб бўлди
Хитой Супер лигаси. 7-тур
Чунцин Лифан - Шанхай СИПГ 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 52 Хе Гуан, 1:1 – 90+4 Динг Жие.
Фикрлар