Легионерларимиз. Насимов 76 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ансан Гриннерз" мағлубиятга учради

Бугун Жанубий Кореяда нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи лига – K лига Челленж турнирида 8-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Бу турда ҳамюртимиз Баҳодир Насимов фаолият олиб борадиган “Ансан Гриннерз” клуби сафарда “Кённам”га қарши баҳс олиб борди.

Ҳозиргина ниҳоясига етган баҳсда Насимов жамоаси 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ҳамюртимиз ўйинни бошланғия таркибда бошлаб, 76-дақиқада заҳирага олинди. Мазкур мағлубиятдан сўнг “Ансан Гриннерз” 7 очкоси билан қолди ва турнир жадвалида 10 жамоа орасида 7-ўринда бормоқда.

K лига Челленж. 8-тур

“Кённам” – “Ансан Гриннерз” 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 20, Маркао, 2:0 – 52, Жун Вон Жин, 3:0 – 90+5, Ким До Юп.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!