"Легия" мухлислари Яхшибоевнинг дебютини кутмаяпти
Польшанинг энг совриндор жамоаларидан бири бўлган "Легия" жамоаси қишки трансфер ойнаси вақтида таркибни кучайтириш учун бир қатор янги футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Албаниялик 19 ёшли ҳужумчи Эрнест Мучи, 22 ёшли украиналик ярим ҳимоячи Назарий Русин ва ўзбекистонлик Жасур Яхшибоев шулар жумласидан.
Эътиборлиси, юқорида тилга олинган учала футболчи ҳали янги жамоаси сафида дебют ўйинини ўтказиб улгургани йўқ. Клуб матбуот хизмати "Twitter"даги саҳифаси орқали мухлислар қайси футболчининг дебютини кутаётганлаги ҳақида сўровнома ўтказди. Бир ярим мингга яқин мухлислар иштирок этган сўровнома натижаларига кўра, 79,5 фоиз овоз берувчилар Мучининг, 16,3 % иштирокчи эса Яхшибоевнинг дебютини кутаётганлиги маълум бўлди.
Фикрлар