Леся Цуренко бош совринини муносиб ҳимоя қилди

Акапулькода WTA томонидан ташкил этилган турнирда украиналик Леся Цуренко ўтган йилги бош совринини муносиб ҳимоя қилди.

Мусобақанинг финал учрашувида Леся швейцариялик Штефани Фогеле билан куч синашди. Уч сет давом этган ўйинда Цуренко рақибини 5:7, 7:6, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Леся Цуренко Шу тариқа "Abierto Mexicano Telcel - 2018" турнирининг бош совринини қаторасига иккинчи маротаба қўлга киритди. Бу муваффақият унга  280 рейтинг очкоси ва 43.000 АҚШ доллари келтирди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!