Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Левандовски Криштиану Роналду рекордини янгилади

Гол уриш мана бунақа бўлади

Поляк терма жамоаси етакчиси Роберт Левандовски Румынияга қарши ўйинда учта гол уриб, хет-трик қайд этди. Польша бу баҳсда рақибини 6:0 ҳисобида мағлуб этди.

Бу натижа орқали Левандовски нафақат миллий жамоа таркибидаги голлари сонини 92 тага етказди, балки Миллатлар лигасида янги рекорд ўрнатди. 

38 ёш ва 42 кунлик пайтида у Европа мусобақаси доирасида хет-трик қайд этган энг катта ёшдаги футболчига айланди.

Шу тариқа у Криштиану Роналду кўрсаткичини ҳам ортда қолдирди. Португалия юлдузи 2019 йил 5 июнда Швейцария дарвозасига учта гол урганида 34 ёш ва 120 кунлик эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ