Левандовскининг ишлари юришмаяпти
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски гол уришда муаммога дуч келмоқда. "Кўк-аноррнглилар" ҳужумчиси кетма-кет олтита учрашувдан бери рақиб дарвозасини ишғол қила олмаяпти. Бу Робертнинг 2011 йилдан бери энг ёмон серияси.
Кеча Чемпионлар лигаси доирасида "Шахтёр"га қарши ўйинда польшалик "Барса" мухлисларини гол билан хурсанд қила олмади. Унинг голсиз серияси 26 сентябрь куни Ла Лига доирасида "Мальорка" билан учрашувида (2:2) бошланган. Ўшандан бери Роберт "Севилья", "Порту", "Реал Мадрид", "Реал Сосьедад"га гол ура олмади. Октябрь ойида 35 ёшли форвард жароҳати туфайли уч ҳафта ўйнамади.
Фикрлар