Левченко: Рақибга ўйин борасида ютқазмадик
Суперлига 21-турида меҳмонда “Насаф” клубига мағлуб бўлган “Нефтчи” клуби бош мураббийи Виталий Левченко мағлубият ҳақида ўз фикрини билдирди.
“Бугун бироз диққат ва эҳтиёткорлик этишмади. Рақибга ўйин борасида ютқазмадик. Бу ўйин билан яхши натижа кўрсатишимиз керак эди. Ўйин тенг курашлар остида кечди. Сўнгги дақиқаларга қадар мухлисларни ҳаяжонда ушлаб турди. Қайсидир жиҳатда рақибнинг омади келди”, - деди Левченко.
“Насаф” кучли рақиб ва буни доимо айтганман. Асосий хато – энг керакли вазиятларда диққатимизни йўқотдик. Айниқса, дарвозамиз олдидаги ҳужумлар вақтида. Мавсум якунида жамоа қандай ўринда бўлишини ҳозир айтишим қийин. Буни мавсум якунида биламиз. Қолган барча ўйинларда яхши натижа учун курашамиз”.
“Абдуллоҳ Олимов ва Суннатуллоҳ Абдуллажоновнинг иккиси ҳам жароҳат олишган. Шу боис, сўнгги ўйинларда иштирок этишмаяпти”.
Фикрлар
Бабаян
Левчкнко
Якинда Абрамович тан олишга мажбур