“Лидс” мақсадига етолмади
Англиянинг “Лидс” клуби Юлиан Брандт учун курашда мағлуб бўлди. Маҳоратли ярим ҳимоячи Амстердамнинг «Аякс» клубига ўтиб кетди.
Бу ёзда Брандт “Боруссия Дортмунд” билан амалдаги шартномаси тугагач, эркин агентга айланган эди.
Sky Sports маълумотига кўра, “Лидс” унга расмий таклиф берган ва Юлиан Англия Премьер-лигасида ўйнаш имкониятига қизиқиш билдирган.
30 ёшли немис футболчиси ва унинг отаси (айни пайтда агенти ҳам) “Лидс” базасига ташриф буюриб, бош мураббий Даниэль Фарке билан учрашган.
Бироқ якунда Брандт “Лидс” таклифини рад этиб, 2029 йилгача мўлжалланган шартнома асосида “Аякс”га ўтишни маъқул кўрди.

Фикрлар