Лингард узр сўраб чиқди!

Жесси Лингард маст ҳолда машина ҳайдагани учун узр сўради.

Июль ойида "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Манчестерда полиция томонидан тўхтатилганди. Унда спиртли ичимликлар чегараси икки баравар кўп эканлиги аниқланди. Жесси 57 минг фунт стерлинг жаримага тортилди.

“Мен хатоимни тан олмоқчиман ва номақбул хатти-ҳаракатларим учун омма олдида кечирим сўрайман.

Мен хатоимнинг оқибатларини тўлиқ тушунаман ва қабул қиламан. Бошқаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиш яхши эмас.

Мухлисларим ва фаолиятим давомида мени кузатиб, қўллаб-қувватлаганлар олдида ҳижолатдаман", - деди футболчи.

Лингард ўтган мавсум "Ноттингем Форест"да ўйнаган. Айни дамда футболчи клубсиз.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!