Лионель Месси: Бошқа йўл йўқ
Месси фақат соврингина жамоани босимдан халос қилишини айтди
Лионель Месси "Наполи"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
- "Наполи" жиддий рақиб. Улар билан эҳтиёткор ўйин намойиш этиш даркор. Буни биринчи учрашувда ҳам кўрдик.
Биз Испания кубоги ва Ла Лигани бой бердик. Эътиборимиз ЕЧЛга қаратилган. Бошқа йўл йўқ. Чунки мавсумни соврин билан якунласак, босимдан халос бўламиз, - деди Месси.
"Барселона" ва "Наполи" ўртасидаги учрашув 8 август куни ўтказилади. Томонларнинг Неаполдаги дастлабки ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилганди.

Изоҳлар (0)