Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Лисандро Мартинес «Барселона»га ўтиши мумкин

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

«Барселона» «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Лисандро Мартинесни эркин агент сифатида ёзда олишни кўриб чиқмоқда.

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Лисандро Мартинес фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Жуан Жезус хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, Каталония клуби аргентиналик футболчи атрофидаги вазиятни анча вақтдан бери диққат билан кузатиб келмоқда. «Барселона» раҳбарияти Мартинеснинг ўйин услуби ва майдондаги фазилатларини бир неча мавсумдан буён юқори баҳолаб келаётгани айтилмоқда.

Шунингдек, Лисандро Мартинес яқинда берган интервьюсида «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти фаолиятини танқид қилгани эслатиб ўтилади. Ҳимоячининг «қизил шайтонлар» билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнига қадар мўлжалланган. Шу боис келаси ёзда у эркин агент мақомига эга бўлиши эҳтимоли бор.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ