Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Ливерпуль» Араухони тўлиқ сотиб олмоқчи

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

«Ливерпуль» Роналд Араухони 54,5 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга.

«Барселона»га тегишли бўлган уруғвайлик марказий ҳимоячи Рональд Араухо келгусида тўлиқ ҳуқуқ билан «Ливерпуль» клубига ўтиши мумкин.

Rousing The Kop нашри хабарига кўра, футболчининг ижара шартномасида 54,5 миллион евро миқдорида сотиб олиш бандини ўз ичига олган опция бор. Бу шарт мажбурий эмас, шу билан бирга «Ливерпуль» мавсум якунини кутмасдан исталган пайтда ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Трансфер атрофидаги миш-мишларга қараганда, Араухо «Ливерпуль» мураббийлар штаби ва раҳбариятига жуда маъқул келган. Шу боис клуб футболчини муддатидан олдин тўлиқ сотиб олиш вариантни ҳам кўриб чиқмоқда. Бироқ қарорни мавсум охиригача кечиктириш эҳтимоли ҳам сақланиб қолмоқда.

27 ёшли ҳимоячи «Ливерпуль» таркибида Англия Премьер-лигасида учта ўйин ўтказди ва бир марта огоҳлантириш (сариқ карточка) олди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ