"Ливерпуль" асосий дарвозабонидан воз кечди
«Ливерпуль» жамоасининг бразилиялик дарвозабони Алиссон Бекер жорий мавсум якунлангач клубни тарк этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар берди.
Манбага кўра, «Ливерпуль» Алиссон билан амалдаги шартномани узайтиришни режалаштираётгани йўқ. Шу боис 33 ёшли посбон келаси ёзда эркин агент сифатида «Энфилд»ни тарк этиши мумкин. Алиссон 2018 йилдан буён англиялик гранди шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Жорий мавсумда у барча мусобақалар доирасида тўрт учрашувда майдонга тушди, бешта гол ўтказиб юборди ва бир марта дарвозасини дахлсиз сақлашга муваффақ бўлди.

Фикрлар