"Ливерпуль" "Барса" юлдузини қўлга киритди
Энди ҳаммаси бошқача бўлади
«Ливерпуль» ҳимоя чизиғини кучайтирди: Рональд Араухо эндиликда мерсисайдликлар сафида ўйнайди.
Англия гранди 27 ёшли марказий ҳимоячини «Барселона»дан ижара асосида қўшиб олганини расман эълон қилди. Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида «Ливерпуль» футболчини 55 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Журналист Бен Джейкобс маълумотига кўра, трансфер шартномасига биноан ижара учун алоҳида тўлов назарда тутилмаган, аммо «қизиллар» Араухога тўлиқ маош тўлайди. Шу билан бирга, футболчининг ўзи келаётган мавсум учун иш ҳақини қисқартиришга рози бўлган.
Ўтган мавсумда уругвайлик ҳимоячи «Барселона» таркибида Ла Лигада 24 ўйин ўтказиб, 3 та гол муаллифига айланди. Унинг батафсил статистикаси махсус ҳавола орқали тақдим этилган.

Изоҳлар (0)