Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Ливерпуль"га қайтишни истамайман!

Ўйинчининг фикри ўзгарди

«Ливерпуль»га қайтиш Леверкузеннинг «Байер» клуби таркибида ҳаракат қилаётган ҳимоячи Жаррелл Куансa учун фаолиятни давом эттиришда энг устувор вариант эмас. 

Бу ҳақда Football Insider нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Ливерпуль» футболчини қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга. Бироқ «Байер»даги муваффақиятли ўйинлардан сўнг англиялик ҳимоячи мерсисайд жамоасига қайтишдан кўра, янги чақириқни қабул қилишни маъқул кўрмоқда.

Ишончли манбаларга таяниб тарқатилаётган маълумотларга кўра, «Ливерпуль» Куансани 70,25 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш имкониятига эга, аммо бу банд фақат 2027 йил ёзигача амал қилади.

Куанса — «Ливерпуль» тарбияланувчиси. Жорий мавсумда 23 ёшли ҳимоячи барча мусобақалар доирасида олти учрашувда майдонга тушди ва бир голли узатма муаллифига айланди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ