«Ливерпул» Исак ҳақида янгилик эълон қилди
«Ливерпул» ҳужумчиси Александр Исак Швеция терма жамоаси йиғинида жароҳат олиб, Миллатлар лигасининг учта ўйинини ўтказиб юборди.
«Ливерпул» клуби марказий ҳужумчиси Александр Исак Швеция терма жамоаси йиғинида жароҳат олди. Бу ҳақда инглиз гранти матбуот хизмати хабар берди.
Шу боис скандинавиялик форвард жароҳати сабаб яна Туманли Альбионга қайтиб кетмоқда. У УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида Швеция терма жамоаси ўтказадиган учта навбатдаги учрашувни ўтказиб юбориши аниқ бўлди.
«Ливерпул» маълумотига кўра, Александр Исак олган жароҳат жиддий эмас. Яқин кунларда «қизиллар» клуби шифокорлари швед футболчисининг соғлиқ ҳолатини батафсил текшириб, якуний хулоса беради.
27 ёшли Исак жорий мавсум Англия премьер-лигасида шу пайтга қадар бешта ўйинда майдонга тушди. У шу беллашувларда тўртта гол урishga муваффақ бўлди.

Изоҳлар (0)