"Ливерпуль" Ламинни оляпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ливерпуль» Ламин Камара билан шартнома имзолаш арафасида. Англиянинг машҳур клуби Франциянинг «Монако» жамоасида тўп сурувчи ярим ҳимоячи Ламин Камара билан 5 йиллик шартнома тузиши кутиляпти. 

Бу ҳақда indykaila News нашри хабар берди.

Ёзги трансфер ойнаси давомида Камаранинг «Челси»га ўтиши кутилган эди. Лондон клуби «Манчестер Сити» сафига йўл олган Энцо Фернандес ўрнини айнан шу футболчи билан тўлдиришни режалаштирганди. Бироқ келишув амалга ошмай қолди.

Манбаларга кўра, ҳозирда Камара «Ливерпуль» билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган. Томонлар фақат айрим майда-чуйда жиҳатларни муҳокама қилмоқда. Расмий имзо эса январь ойига режалаштирилган, чунки ёзги трансфер ойнаси ёпилиб бўлган.

Сенегаллик ярим ҳимоячи Ламин Камара 2024 йили «Мец» клубидан «Монако»га ўтган. У ўтган мавсумда Лига 1 доирасида 24 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!