"Ливерпуль"ни Шерни олиб кетмоқчи
Гап хавбек Шер Ндур ҳақида кетмоқда. Англиянинг машҳур «Ливерпуль» клуби «Фиорентина» ва Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Шер Ндурни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда CaughtOffside нашри хабар берди.
Манбага кўра, 22 ёшли футболчига нафақат «Ливерпуль», балки «Астон Вилла» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ҳар икки жамоа Ндур билан шартномани қишки трансфер ойнасида расмийлаштиришни режалаштиряпти.
Инсайдерлар маълумотича, «Фиорентина» хавбеκни 30–35 миллион евро атрофидаги сумма эвазига сотиш вариантларини кўриб чиқишга тайёр.
Шере Ндур бундан аввал «Бенфика», ПСЖ, «Брага» ва «Бешиктош» таркибларида ҳам ўйнаган.

Фикрлар