"Ливерпуль" ўйинчиси жамоадошлари билан жанжаллашди
Европа вақти билан чоршанбага ўтар кечаси «Ливерпул» назорат учрашувида «Рексхэм» устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди — 1:0. Аммо майдондаги утишдан кейин жамоа ичида кутилмаган тарзда тортишув келиб чиқди: «қизиллар» яримҳимоячиси Кёртис Жонс бир неча жамоадошлари билан қаттиқ баҳслашиб қолди.
Daily Mail нашри ёзишича, дастлаб Жонс Доминик Собослаи билан тортишган. Кейинчалик у Жереми Фримпонг ва Костас Цимикас билан ҳам ўзаро кескин гаплар алмашган. Вазият кескинлашиб кетмаслиги учун клуб ходимлари Кёртисни бир четга олиб чиқишга мажбур бўлган.
Учрашувнинг ягона голи «Ливерпул» таркибида майдонга тушган 17 ёшли вингер Рио Нгумоа томонидан урилди. Ёш футболчи ўз имкониятдан унумли фойдаланиб, жамоасига ғалаба келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Премьер-лига янги мавсумида «Ливерпул» биринчи турни сафарда ўтказади. Жамоа 23 август куни «Ньюкасл» меҳмони бўлади.

Фикрлар