«Ливерпуль» Уортонни сотиб олиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Кристал Пэлас» ярим ҳимоячиси Адам Уортон яқин орада «Ливерпул» сафида пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Мерсисайд клуби ютуқлари билан эътибор қозонган Уортоннинг ўйинларини яқиндан кузатиб бормоқда. Кутилмоқдаки, футболчи «орлар» таркибини кейинги икки трансфер ойнаси давомида тарк этади. «Ливерпул» Уортонга анча вақтдан бери қизиқиш билдириб келаётгани айтилмоқда, бироқ ўтган ёзда клуб эътиборни бошқа позицияларни кучайтиришга қаратган эди. Футболчига «Ньюкасл» жамоаси ҳам даъвогар сифатида тилга олинмоқда.

Жорий мавсумда Адам Уортон барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда тўртта учрашувда майдонга тушди, аммо ҳалигача гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмади.

Transfermarkt портали мутахассислари Уортоннинг трансфер қийматини 70 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!