"Ливерпуль" зўр ҳужумчисини рақибга бермади
«Тоттенхэм» томонидан «Ливерпуль» ҳужумчиси Коди Гакпони сотиб олиш бўйича режалаштирилаётган трансфер амалга ошмаслиги мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Аввалроқ «шпорлар» нидерландиялик форвардга жиддий қизиқиш билдиргани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
Манбанинг таъкидлашича, ҳозирча «Ливерпуль» 27 ёшли футболчини сотиш ниятида эмас. Клуб «Тоттенхэм»га ҳам, ўйинчининг ўзига ҳам ўзаро расмий музокаралар олиб боришга рухсат бермаган.
Шу билан бирга, «шпорлар» расмий таклиф йўлласа, вазият ўзгариши эҳтимоли инкор этилмаяпти.
2025/26 йилги мавсумда Гакпо барча мусобақалар доирасида 52 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 6 та голли пас муаллифи бўлди.

Фикрлар