"Ливерпуль" 120 миллион еврога футболчи олмоқчи
Таркибни кучайтириш керак
«Борнмут» жамоасининг ярим ҳимоячиси Алекс Скотт ҳануз «Ливерпуль» скаутлари диққат марказида қолмоқда. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Экрем Конур ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.
Маълумотларга кўра, мерсисайд клуби вакиллари ёш хавбекнинг ривожланишини яқиндан кузатиб бормоқда. «Борнмут» эса ўз навбатида футболчини қишки трансфер ойнасида сотиш эҳтимолини инкор этмаяпти. Жамоа ўзининг асосий юлдузларидан бирига 120 миллион евро нарх қўйган.
23 ёшли ярим ҳимоячи «Борнмут» сафини 2023 йил август ойида тўлдирган. У билан тузилган амалдаги шартнома 2028 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.
Жорий мавсумда Англия премьер-лигасида Алекс Скотт бешта ўйинда майдонга тушиб, бир бор гол урishga муваффақ бўлди.

Изоҳлар (0)