
"Ливерпуль" дарвозабонидан тезроқ қутулмоқчи
Англиянинг "Ливерпуль" клуби ўз дарвозабони Келлехерни тезропқ сотиш ҳақида ўйламоқда!
Каомхин Келлехер ёздаги трансфер ойнасида жамоасини алмаштириши мумкин. The Independent нашри маълумотига кўра, "Брентфорд" "Ливерпуль" дарвозабонини Марк Флеккеннинг эҳтимолий ўрнини босувчи сифатида кўриб чиқмоқда. Флеккенга эса Германиянинг "Байер" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, Лондон клуби аллақачон мерсисайдликлар билан ирландиялик посбоннинг трансфери борасида алоқага чиққан. "Ливерпуль" 26 ёшли дарвозабон учун камида 20 миллион евро талаб қилмоқда.
2024/2025 йилги мавсумда Келлехер "қизиллар" сафида 20 та ўйинда майдонга тушди, 20 та гол ўтказиб юборди ва 9 марта дарвозасини дахлсиз сақлашга муваффақ бўлди.
Комментарии