Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Ливерпуль" Ла Лигадан янги истеъдод топди

Курашларда пишган ўйинчи экан

«Ливерпуль» раҳбарияти қишки трансфер ойнасида «Валенсия»нинг ёш ҳужумкор ярим ҳимоячиси Давид Оторбини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Tribuna Deportivo нашри хабар беришича, Мерсисайд клуби аллақачон 19 ёшли испаниялик футболчининг вакиллари билан боғланган. Манбага кўра, англияликлар қишки трансфер даврида иқтидорли ярим ҳимоячининг трансфери учун талаб этиладиган миқдорни тўлашга тайёр. 

«Ливерпуль» Оторби учун тахминан 30 миллион евро сарф этиши мумкин. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, футболчининг испан клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Давид Оторби Испания чемпионати доирасида «Валенсия» таркибида саккизта ўйин ўтказиб, бир бор гол уришга муваффақ бўлди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ